10 февраль куни Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида
Ғазал мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Назм ва Наво” кечаси бўлиб ўтди.Кечани шаҳар ҳокими Маруфжон Азамович Усмонов сўзга чиқиб очиб берди. Кечада Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари ўзларининг Навоий ва Бобурга бағишланган чиқишлари билан меҳмонларни ҳушнуд қилдилар. Алишер Навоий миллий маънавиятимиз, она тилимиз, адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган даҳо шоирдир. Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиши билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобурнинг “Бобурнома” асари у яшаган даврдаги этнографик ва географик маълумотларни тўлиқ сақланиб қолишига хизмат қилади. Аждодларимизнинг бизларга қолдирган мероси битмас-тугалмас ҳазинадир.
If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.