2020 йил 12 март куни Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида Узиер Хожибековнинг асари “Аршин мололон” (янги саҳнавий варианти) ,Саҳналаштирувчи режиссёр Шамсиддин Усмонов. Саид Аҳмад асари “Минг йиллик ҳангома” , Саҳналаштирувчи режиссёр Ғиёсиддин Мирзамахмудов. И.Чернишов асари Хўжамберди Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” ( болалар учун ) Саҳналаштирувчи режиссёр Хўжамберди Эгамбердиев. Шу билан бирга Шарл Перро асари “Соҳибжамол ва махлуқ” (янги саҳнавий варианти) режиссёр Равшан Деҳқонов. Спектаклларининг премьералари бўлиб ўтди. “Аршин мололон”, “Супер қуён” ва “Соҳибжамол ва махлуқ” спектакллари Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ва Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти Фарғона минтақавий филиали ҳамкорлигида тайёрланди. Намойиш этилган асарлар ҳақида таниқли олима Санъатшунослик фанлари доктори,профессор Муҳаббат Турабовна Тўлаходжаева ўз фикрларини билдириб , асарларнинг айрим камчиликларини бартараф этиш йўлларини кўрсатиб ўтди. Театр Арбоблари уюшмаси бўлим бошлиғи Усмонжон Бабаназарович Эратов устознинг фикрларини тасдиқлаб , Ижодий жамоани янги асарлар намойиши билан қутлади. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муқаддас Ваҳобовна Аҳметжанова барча асарларда йўл қўйилган камчиликларни санаб , уларни бартараф этгаж, Томошабинлар ҳукмига ҳавола этишни тавсия қилди. Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида қайноқ ижодий жараён давом этаётганлигидан мамнун эканлигини такидлаб ўтди. Сўзининг якунида жамоани янги асарлар билан қутлаб ижодкорларга янада юксакроқ ижодий парвозлар тилади ҳамда спектаклларни томошабинларга намойиш этишга рухсат берилганлигини айтиб ўтди. Қуйида шу саҳна асарлари кўринишларидан фото лавҳалар тақдим этамиз.
If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.