admin 6-5-2020 Afisha » Без рубрики » Yangiliklar » E'lon

Маданият   ва   санъатга   мислсиз   эътибор

 

Кейинги йилларда Республикамиз раҳбарияти томонидан миллий маданиятни ривожлантиришга  жуда катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4038 – сонли қарори бу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлидаги жиддий қадам бўлди. Мазкур концепцияни босқичма-босқич ҳаётга тадбиқ этиш бўйича қабул қилинаётган хуқуқий-меъёрий хужжатлар эса маданият ва санъат соҳасининг келажагига катта умид уйғотди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майда имзолаган “Маданият ва санъат соҳасининг жамият хаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6000 – сонли Фармони Республикамиздаги барча маданият ва санъат аҳлини ниҳоятда тўлқинлантириб юборди. Бу мухим хужжатда юртимиздаги миллий маданият ва санъат соҳасида кейинги ўн йилликлар давомида йиғилиб қолган бир қатор долзарб муамммолар ўз ечимини топган. Ҳеч кимга сир эмас, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг маоши оз бўлганлиги сабабли соҳада кадрлар қўнимсизлиги кучайган эди. Мазкур Фармон бундай нохуш холатни бартараф этишга катта ёрдам беради. 21 банддан иборат бу Фармонда маданият ва санъат соҳасининг барча жабҳалари қамраб олинган. Жумладан, унинг 6-бандида “Маданият ва санъат соҳаси вакилларининг санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуслари қўллаб-қувватлансин” деб ёзилган. Энди ўз ижод маҳсуллари учун йиллар давомида ҳақ ололмай юрган драматург, бастакор ҳамда ижрочилар ўз муаммоларини қонуний ечим топиш имкониятига эга бўлдилар. Яна бир қувончли нарса шуки, Фармоннинг 13-бандига мувофиқ Республикамизда илк бор Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институти ташкил этиладиган бўлди. Энди миллий мақом санъати, катта ашула, бахшичилик санъати олдида кенг уфқлар очилмоқда. Фармонда бундай тўлқинлантирувчи бандлар кўп.

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри ижодий жамоаси бу Фармонни катта қувонч билан қарши олдилар. Театрда бу Фармон кўтаринки руҳда муҳокама қилиниб, мамнуният билан қўллаб-қувватланмоқда. Мазкур Фармонни ўз фаолиятлари учун дастуриламал деб билган жамоа янги-янги саҳна асарлари, концерт-томоша дастурлари яратиш устида изланмоқдалар.

Ушбу Фармон миллий маданият ва санъатмизни юқори поғонага кўтариш учун хизмат қилади, деб ишонамиз.

 

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри адабий эмакдоши

А.Турдалиев

Без имени-1

If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.