Teatr tarixi

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри тарихи хақида

    Қўқон театри – Республикадаги  энг  тўнғич  театрлардан  бўлиб,  ўзбек  миллий  профессионал  театр  асосчиларидан: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамза  Ҳакимзода  Ниёзий  ва  Ўзбекистон  халқ  артисти  Миршоҳид   Мироқиловлар  томонидан    1915 йилда ташкил  этилган.

         Театр  1915 йил    22 октябрида   шаҳардаги  “Обшественное    cобрание”   (хозирги  Маданият  маркази биносида)  Ҳамзанинг  ўзи  ёзиб,  ўзи  томонидан  саҳналаштирилган  “Заҳарли  ҳаёт ёҳуд ишқ  қурбонлари” спектакли  билан  очилган.

Театрга  Миршоҳид  Мироқилов  раҳбарлик  қилган,  Ҳамза  Ҳакимзода Ниёзий  режиссёр    вазифасини бажарган.

         “Заҳарли ҳаёт”дан  сўнг  бу ҳаваскорлар труппаси ёзувчи

А. Самадовнинг “Маҳрамлар”,  Ҳамзанинг  янги  ёзган  “Илм  ҳидояти”  номли  драмалари,  “Нормуҳаммад  домланинг куфр ҳатоси”  номли  ҳажвия (комедия) ларини  саҳнага  қўйиб  театр  санъати  шинавандаларига  тақдим  этган.

         Қўқон  театри  1918  йилда  ярим  профессионал  театрга  айланган.  1920  йилда  Фарғона  вилоятининг  маркази  Қўқонга  кўчирилиши  муносабати  билан  1921  йилда  Қўқон  театри  вилоят  театрига  айлантирилган.

         Театрга  Миршоҳид  Мироқилов  директор,  Ҳамза Хакимзода Ниёзий – бадиий  раҳбар  этиб  тайинланган.

1925  йилда  Қўқон  театри  профессионал  театр  сифатида  тан  олинган,  1927 йилда  Ўзбекистон  Республикаси  ҳукумати  томонидан  унга  “Давлат  театри”  мақоми  берилган  ва  уни  тўласича  давлат  таъминотига  ўтказилган.

         Шу  йиллари  театр  репертуари   ёзувчи – Ғулом  Зафарийнинг  “Ҳалима”  мусиқали  драмаси, Н. В. Гоголнинг  “Уйланиш”  спектакллари  билан  янада  бойитилди.

1925  йилда  Қўқон  театри  Ўзбекистон  ҳукуматининг  қарорига  асосан  Самарқанд  шахридаги  “Намуна”  номи  билан  аталувчи  театр  билан  бирлаштирилиб,  унинг  асосий  кучлари  Самарқандга  жўнатилди.

Лекин  Қўқон  театрининг  ижодий  жамоаси  тарқалиб  кетмади,  унинг  таркиби  1926   йилда  ташкил  қилинган  давлат  жўғрофик  труппасидан  таклиф  қилинган;  Муҳиддин  Қориёқубов  раҳбарлигидаги  бир  гуруҳ  санъаткорлар  ва  Қўқон  шаҳри  шунингдек  атроф  қишлоқлардан  келган  ҳаваскорлар  билан  тўлдирилди.

Театрга  директор  ва  айни  вақтда  режиссёр  этиб  Миршоҳид  Мироқилов  тайинланди.  1929   йил  Ҳамза  вафотидан  сўнг  Қўқон  театри  расман  тарқалиб,  Мишоҳид  Мироқиловлар  Самарқандга  кетиб  қолган  бўлсалар  ҳам,  бу  гал  ҳам  унинг  иши  ва  ижодий  фаолияти  тўхтамади.  Унинг  ишини  Мухсин  Ҳамидов  бошлиқ  бир  гуруҳ  санъаткорлар  бошқариб  турдилар.

1930  йилларга  келиб  Қўқон  театри  ҳаётида  янги  давр  бошланди.  1931 – йилда  Москва драмстудиясини  битирган  биринчи  қалдирғочлар – ҳақиқий  профессионал  актёрлар:  Занжирали  Мирзатов  ва  Пўлатой  Рахмоновалар  Қўқонга  қайтиб  театрда  иш  бошладилар.

1932  йилда  Республика  ҳукуматининг  қарорига  мувофиқ,  Ҳамза  Ҳакимзода  Ниёзий  номини  абадийлаштириш  мақсадида  Қўқон  театрига  унинг  номи  берилди.

Шу  йили  Москвадаги  Бадиий  Академик  театри  қошида  очилган  уч  йиллик  режиссёрлар  тайёрлов  студиясини  битириб  келган –  Ҳожиқурбон  Назаров,  республика  маориф  ҳалқ  комиссариатининг  махсус  йўлланмаси  билан  Қўқон  театрига  бадиий  раҳбар,  таниқли  театр  мутаҳасиси  (1946 – 1951 – йилларгача  Тошкентдаги  Ўрта  Осиё  театр  санъати  иниститутининг  директори  лавозимида  ишлаб   келган)         М. В. Верҳадский  театрга  директор  этиб  тайинландилар.

1939 йилда Республикада энг йирик Катта Фарғона каналини қазиш ишлари бошланиб кетди.Театр жамоаси хам бу хайрли ишда қатнашиш учун театр концертмейстери Мухторжон Муртазоев ва мусиқа рахбари Содиржон Очилдиевлар бошлиқ махсус концерт бригадаси тузилиб Андижон вилоятининг Куйганёр  тўғонидан бошлаб, Тожикистон Республикасининг Конибодом шахригача бориб, бадиий хизмат кўрсатишди. 1939-1941 йилларда театр ижодий жамоасига Муроджон Ахмедов, Махбуба Мансурова каби ёш, қобилиятли ижодий кучлар хисобига тўлдирила борди. 1940 йилда театр жамоаси машхур драматург Собир Абдулланинг композитор Тўхтасин Жалилов билан бирга халқ достони асосида яратган “Тоҳир ва Зуҳра” номли драммасини сахналаштирди.Асарнинг бош қахрамони Тоҳир ролини Валижон Ҳамроев, иккинчи бош қахрамон Зуҳра ролини Сабохон Каримова, Хонбобо ролини Қурбон Назаровлар ижро этишди.

Қўқон  театри  бошдан – бош  мусиқали  драма  театри  номи  билан  аталиб  келиб, 1963  йилда  театрдан  асосий  вокал   артислари,  етакчи  раққосалар  кетиб  қолганлиги  ҳор  ва  оркестр  составини  қисқартирилганлиги,  боз  устига  драматурглар  томонидан  мусиқали  жанрлардаги  асарларни  кам  ёзилганлиги   туфайли  Қўқон  театри  “мусиқали  драма  театри”  дан   “драма  театри” га  айлантирилди.

Театрга  1963  йилда  Тошкент  театр   ва  рассомчилик  институтини  битириб  келиб,  театрда  саҳналаштрувчи   режиссёр  лавозимида  келаётган   Анвар  Ёқубхўжаев, 1966  йилда  театрнинг  бош  режиссёри  лавозимига тайинланди.  Қурбон  Назаров  театрнинг  саҳналаштрувчи  режиссёри  бўлиб  қолди.

Театрга  “драматик  театр”  номи  берилганидан  сўнг  унинг  репертуари  ўзбек,  рус,  қардош  ҳалқлар  шунингдек  чет  эл  драматургларининг  турли  давр,  турли  ҳалқлар  ҳаёти,  турмуш  тарзини  ифодаловчи  турли  жанрлардаги  саҳна  асарлари  билан  бойиб  борди.

1967  йилнинг  октябр  ойида  театрнинг  ташкил  топганлигига  40  йил  тўлиши  муносабати  билан  унинг  юбилейига  атаб,  театр  ижодий  жамоаси  томонидан  Ҳамзанинг  “Холисхон”,  А.  Қаххорнинг  “Сўнги  нусхалар”,   “Аяжонларим”, И. Султоннинг  “Номалум  киши”,  С. Зуннунованинг  “Кўзлар”,  Мольернинг  “Зўраки   табиб”  номли  саҳна  асарлари  саҳналаштрилди.

Юбилей  муносабати  билан  театрнинг  бир  гуруҳ  кўзга  кўринган  санъаткорлари,  Ўзбекистон  ҳукуматининг  шарафли  унвонлари,  фахрий  ёрлиқлари  ва  эсдалик  совғалари  билан  тақдирландилар.

Жумладан; Қўқонда  профессионал  театр  асосчиларидан  Қурбон  Назаров  “Ўзбекистонда  ҳизмат  кўрсатган  санъат  арбоби”  фахрий  унвони  билан  (1965 – йил), Занжирали  Мирзатов – “Ўзбекистон  ҳалқ  артисти”,  театрнинг  директори – Жўра  Қўлдошев,  мусиқа  раҳбари – Содиржон  Очилдиев,  Пўлатой  Рахмонова,  Набижон  Ғофуров,  Рахимахон  Мазохидова  ва  Махбубахон  Мансуровалар  “Ўзбекистонда  ҳизмат  кўрсатган  артист”  шарафли  унвонлари  билан  тақдирландилар.1986 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан театрнинг етук актрисаси Рахимахон Мазохидова тақдирланди.

Қўқон  театрига  1979  йилда  шаҳар  жамоатчилиги,  зиёлилари  ва  кўп  сонли  томошабинларининг  талабига  асосан,  Халқ  депутатлари  шахар  кенгаши  ташаббуси  билан  Ўзбекистон  ҳукуматининг  қарорига  асосан  яна  “Мусиқали  драма  театри”  номи  қайтариб  берилди.

Театр  1987   йилнинг  бахорида  эски  шахардаги  Фурқат  номидаги  маданият  ва  истирохат  боғи  худудида  давлатимиз  томонидан  театр    учун  махсус  қуриб  берилган  замонавий  750  ўринли  мухташам бинога  кўчиб  ўтди.  Бу  бинони  қуришда  театрнинг  директори  театршунос  Алижон  Умаров  ишчи  комиссиянинг  раиси  вазифасини  ҳам  бажариб  борди. Театр  бу  бинога  кўчганидан  сўнг,  театр  рахбарияти  ундаги  техник  ва  ижодий  имкониятлардан  фойдаланиб,  унинг    саҳнасида  “Бой  ила  хизматчи”,  “Мукимий”,  “Ёрил  тош”,  “Йўлчи  Юлдуз”,  “Номус”,  “Тохир  ва  Зухра”  каби  мусиқали  драма  ва  драматик  асарларни  саҳналаштиришга  муваффақ  бўлди.

2004  йилда  театр  репертуари  драматург  Ж. Худойбердиевнинг  “Мунажжим”  академик  Ғ. Ғулом  таваллудининг  100  йиллигига  бағишлаб,  театрнинг  саҳналаштрувчи  режиссёри,  Ўзбекистонда  ҳизмат  кўрсатган  маданият  ходими – М. Жўраев  сценарийси  асосида  унинг  ўзи  томонидан  саҳналаштирилган  “Хасан  Кайфий”, Н. Аббосхонни  “Боғ”,  Ж.  Махмуднинг  “Берк  кўча” Ф. Тошхўжаевнинг  “Эртаклар  оламида  тантана”  спектакллари  саҳналаштирилди.

2005 – йилнинг   ўтган  биринчи  ярим  йиллигида  театр  саҳнасида  театрнинг  бош  режиссёри,  Ўзбекистон  ёзувчилар  уюшмасини  аъзоси,  драматург  – А. Азизов  томонидан  ёзилиб,  унинг  ўзи  томонидан  сахналаштирилган  “Дилшод  ботирнинг  жасорати”,  Леонид  Филлатов  асари  (Ш.  Бошбеков  таржимаси)  “Каккули  соат”, махаллий  драматурглар Ў. Ёдгоров  ва  М.  Баракаевлар    қаламига   мансуб

 “Хисобли  дунё”  сахнага  қўйилиб  томошабинларга  тақдим  этилди.

2006 йилда П.Панчо асари Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими М.Жураев  “Турт эгизак” спектакли сахналаштирилди.

2007 йилда Ш.Махкамов асари Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими А.Азизов “Сирли кутича”спектакли сахналаштирилди.

2009 йилда А.Азизов асари муаллифнинг узи сахналаштирган “Ушалган орзу”спектакли сахналаштирилди.  Худди шу йили Гоголъ асари “Шинелъ” спектаклини Ш.Усмонов сахналаштирган.

2010 йилда Эркин Усмоновнинг  И.Абдуллаев, М.Комилжонов асари “Ушалган орзу” спектаклини И.Абдуллаев, С.Мрожак асари “Кирол” спектаклини режиссёр Гулрух Олимова сахналаштирган.

Дебют-2005-2008-2010 Республика  курик – фестивалларида, айникса Дебют 2010 курик фестивалида 3 та спектаклъ С.Мрожак асари “Кирол” – режиссёр Г.Олимова, Э.Усмоновнинг “Курмаганнинг кургани курсин” – режиссёр И.Абдуллаев , Гоголнинг “Шинелъ” (Мусика ва харакатларга асосланган бир актёр театри) спектакллари билан катнашиб, Гоголнинг “Шинелъ” асари билан Республикада 3-уринни эгаллади. Худди шу спектаклъ 2010 йил октябр ойида Миср Араб Республикасининг пойтахти Кохира шахрида утказилган Халкаро экспериментал театрлар фестивалида катнашиб томошабинлар ва мутахасисларнинг эътирофига сазавор булган.

2011 йилда Узбекистон халк шоири Охунжон Хакимов асари “Паймона” спектаклини режиссёр Г.Олимова, Р.Мухаммаджонов асари “Давлат болалари” режиссёр Р.Рустамов, О,Мадатова асари “Жаннати аёл” спектаклини режиссёр И.Абдуллаев ,  С.Беккет асари “Годони кутиб” спектаклини рус тилида режиссёр Т. Шарафудинов сахналаштирди.

2012 йилда Скопин асари “Кайсар куёнча” (куғирчок театри) спектаклини режиссёр Р.Алланазаров сахналаштирган.

         Хозирги  кунда  театр  ижодий  жамоаси  орасида  театрнинг  таниқли  саҳна  усталари;  Ўзбекистон  ҳалқ  артисти Шафоатхон  Рахматуллаева,  Ўзбекистонда  ҳизмат  кўрсатган  артист – Хурсаной  Умарова,  театрнинг  етакчи  артистларидан: Бахромжон  Рахимов, Одинахон Бегматова, Зокиржон Мамажоновлар,  театр  репертуаридаги  турли  мавзу  ва  жанрдаги  спектаклларда  ёрқин  бетакрор  ва  жозибали  образлар  яратиб  театр  мухлислари  ва  жамоатчиликни  хурмати  ва  тахсинига  сазоввар  бўлиб  келмоқдалар. Спектаклларнинг бадиий безаш ва декоратция яратиш ишлари бўйича таниқли мусаввирлар Қахрамонжон Мамазияев ва Рўзматжон Холматовлар ишлаб келмоқда.

         2013 йилдан театр жамоасига узоқ йиллар маданият сохасида ишлаб келган Хусанжон Эшматов рахбар этиб тайинланди. Рихсибой Мухаммаджонов асари “Йиғлама қиз” спектаклини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йулдошев , спектаклини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азимжон Азизовлар сахналаштирди.

  2014 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азимжон Азизов сахналаштирган “Қувноқ шоу”  ва Тавфиқ Ал-Ҳаким асари “Нишонга теккан ўқ” , Хайитмат Расул асари “Жон десанг жоним берай” спектаклини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мадаминжон Жураев,   2017 йилда республикадаги таниқли режиссёрлардан бири бўлган Тожибой Исроилов таклиф этилиб Махмуд Комилжонов асари “Она юраги” спектакли ва Тожибой Исроилов асари “Ён кўшними? жон қўшни” спектаклини сахналаштирди. Пеърро асари “Сохибжамол ва махлуқ” спектаклини ёш режиссёр Валишер Юнусов сахналаштирди.

      Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида 2017 йил 22 июнь куни Қўқон шаҳрида ҳам бўлди. Мухтарам юртбошимиз Қўқон шаҳридаги мусиқали драма театрида бўлиб, бу кўхна санъат даргоҳининг режалари, изланишлари ҳамда муаммолари ҳақида театр ижодий жамоаси билан дилдан сухбатлашди. Театрнинг кекса, тажрибали актёрлари ҳамда истеъдодли ёшлар вакилларининг фикрлари билан танишди. Театрнинг янада халққа яқинлаштириш, ижодкорларга етарлича шарт-шароитлар яратиш, жумладан театр яқинида санъаткорлар учун кўп қаватли уй барпо этиш хақида зарур таклифларни берди.

     2018 йилда маҳаллий драматург Нуруллохон Абдуллаев асари “Қўқоннинг ўн иккинчи дарвозаси” тарихий драмасини режиссёр Тожибой Исроилов томошабинлар хукмига хавола этди. Жан  Батист  Мольер асари “Тартюф” спектаклини режиссёр Валишер Юнусов саҳналаштирди.

 Мажид Шамхалов асари “Қайнона” спектаклини режиссёр Шамсиддин Усмонов саҳналаштирди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган ёш режиссёрларнинг “Дебют 2018” фестивалида Чингиз Айтматов қаламига мансуб “Ўтар қуш ноласи” ривояти А.Қурбонов  ва В.Юнусов инсценировкаси асосида “Эломон” спектаклини тақдим этиб диплом билан тақдирланди.

If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.