Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

admin 4-2-2021 Afisha » Без рубрики » Yangiliklar » E'lon

2021 йил 2 апрель  куни  Қўқон  шаҳар  мусиқали  драма  театрининг  онахон  актрисаси, Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  артист  Хурсаной  Умарованинг  80 йиллик  юбилейи  муносабати  билан  тадбир  бўлиб  ўтди. Тадбирда  Ўзбекистон  давлат  санъат  ва  маданият  институтининг  Фарғона  минтақавий  филиали  устозлари  ва  талабалари, таклиф  қилинган  меҳмонлар  иштирок  этдилар. Х. Умарованинг  театрда  ўйнаган  роллари  акс  этган   саҳналари  кўринишларини  институтнинг  талабалари – устознинг  шогирдлари  ижро  этдилар. Устозни  Ўзбекистон  халқ  артисти  Ш. Раҳматуллаева, ЎзДСМИ нинг  Фарғона  минтақавий  филиали  директори  Ш. Усмонов, Қўқон  шаҳар  мусиқали драма  театрининг  директори  А. Алиев  ва  бошқалар  устозни  улуғ  ёш  билан  қутлаб, муборакбод  этишди.

photo_2021-04-02_17-00-24 photo_2021-04-02_17-00-27 photo_2021-04-02_17-00-29 photo_2021-04-02_17-00-31 photo_2021-04-02_17-00-33 photo_2021-04-02_17-00-36

If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.