Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

admin 9-16-2021 Afisha » Без рубрики » Yangiliklar » E'lon

2021 йил 15 сентябрь куни Қўқон шаҳар мусиқали драма театрининг янги – 106-мавсуми тантанали очилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон Миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиев иштирок этди. Шу муносабат билан севимли актёрнинг ижодий кечаси ташкил этилди. Ё.Саъдиев – Мен устозим – халқ артисти, бетакрор актёр Наби Рахимов туғилган шаҳар, азалдан адабиёт ва санъат, илм-фан ва маънавият бешиги бўлган қадимий ва ҳамиша навқирон Қўқонни жон қадар севаман, – деди. Сўнгра Ё.Саъдиев Бобур, Огаҳий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Орипов, Сирожиддин Саййид каби шоирларнинг сўзлари билан айтиладиган кўплаб умрбоқий қўшиқларни юксак маҳорат билан ижро этиб, барчани хурсанд қилди. Тантанали кечада иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов атоқли санъаткор Ёдгор Саъдиевга ташрифи учун барча қўқонликлар номидан чуқур миннатдорчилик билдириб, унга халқимиз удумига асосан тўну дўппи кийдирди.

01 (1) 02 03 04

If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.