Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

admin 10-11-2021 Afisha » Без рубрики » Yangiliklar » E'lon

2021  йил  9 октябрь  куни  Қўқон  шаҳар  мусиқали  драма  театрида  Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли шоир Абдулла Ориповнинг 80 йиллик юбилейига  бағишланган А.Ориповнинг  “Соҳибқирон”  драмаси  асосида  Ўзбекистон  санъат  арбоби  Карим Юлдашев  лойиҳаси, режиссёр  Хўжамберди  Эгамбердиев  саҳналаштирган  “Армонсиз  ўтган  умр”  асари  тақдимоти  бўлиб  ўтди.Тақдимотда  Ўзбекистон  Республикаси  Маданият  вазирининг  биринчи  ўринбосари  Баҳодир  Мажидович  Аҳмедов, Театр  ва  цирк  санъатини  ривожлантириш  бошқармаси  бошлиғи  Озодбек  Файзуллаевич  Юлдашев  ва  Театр  ва  цирк  санъатини  ривожлантириш  бошқармаси  бош  мутахассиси  Саида  Дадамирзаева  иштирок  этишди. Маросимда  Ўзбекистон  Республикаси  Маданият  вазири  1-ўринбосари  Б.М.Аҳмедов  театр  санъатининг  кечаги, бугунги  ва  эртанги  куни  ҳақида  фикрлар  билдириб, ёш  ижодкорларни  интизомли, билимли, ўз касбига  садоқатли  бўлишга  ундади.Вазирнинг  театр  жамоаси  билан  бўлган  юзма–юз  суҳбати  ижодкорларга  кўтаринка  руҳ  бағишлади.

photo_2021-10-11_13-34-04 photo_2021-10-11_13-34-06 photo_2021-10-11_13-34-09 photo_2021-10-11_13-34-11 photo_2021-10-11_13-34-13 photo_2021-10-11_13-34-15 photo_2021-10-11_13-34-18

If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.