ҚЎҚОН ШАҲАР МУСИҚАЛИ ДРАМА ТЕАТРИ
2019 йил 20 декабрь куни Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида Алишер Навоийнинг “САБЪАИ САЙЁР” асари асосида Учқун Ўсаров инсценировкаси “ИККИ ҚАЛБ АФСОНАСИ” спектакли премьераси бўлиб ўтди. Саҳналаштирувчи режиссёр Ғофур Мардонов. Шу билан бирга Арсен Исмоилов инсценировкаси асосида “Хазон бўлган умр” спектакли премьераси бўлиб ўтди. . Саҳналаштирувчи режиссёр Шамсиддин Усмонов. Ва Евгений Шварцнинг “Қор маликаси” деб номланган асари премьераси бўлиб ўтди. Саҳналаштирувчи режиссёр Шамсиддин Усмонов. Шу уч асарни томошабинлар ҳукмига ҳавола этишга руҳсат бериш учун Ўзбекистон Маданият вазирлиги вакили Ҳайитмат Расул бу асарлар ҳақида ўз фикрини билдириб баьзи камчиликларини тузатиб, Қўқон шаҳар мусиқали драма театри репертуарида томошабинларга намойиш этишга рухсат берди.
If you found an error, highlight it and press Ctrl+ Enter or click here to inform us.